Кучли ёмғир вақтида Туркиянинг Фетхие портида баҳоси 5,7 миллион АҚШ доллари бўлган суперяхта ёниб кетди.
27 метрли ушбу яхтада ёнғин кучли ёмғир ёғаётган вақтда содир бўлган. Аланганинг ён атрофдаги яхта ва кемаларга ўтиши хавфини сезган порт ходимлари атрофдаги кемаларни хавфсиз жойга олиб ўтишган. Шундай бўлсада, ёнғин икки сув кемасига зарар етказди. Ёнғин чоғида яхта капитани Владимир Лопата нафас йўлларининг зарарланиш ташхиси билан касалхонага етказилган. Айни дамда ёнғин сабаблари аниқланмоқда.
Тахминларга кўра, кучли ёмғир ва қачмоқ натижасида яхтани яшин уриб ёнғин келиб чиққан бўлиши ҳам мумкин.
Маълумот учун, Princess 95 классидаги Queen Anna яхтасининг баҳоси 5,7 миилион АҚШ долларига тенг. Бу яхта 2009 йилда қурилган ва ўз ичига 8 нафар VIP йўловчиларни олиш имкониятига эга. Дарвоқе, бу ойда Туркияда яхта билан боғлиқ ёнғин биринчи марта рўй бермаяпти. 4 январь куни Туркиянинг Мармарис портида The One ва Al Jadaf Barbie яхталари ҳам ёниб кетган эди.