...
МЕНЮ
ONLINE TV

2017-2019 йилларда Наманган мисли кўринмаган даражада ўзгаради


18:16, 19.12.2016 Жамият
 4 339

Наманган шаҳрининг таъмирга муҳтож кўчалари таъмирланади, сув таъминоти, қувурлар тизими, электр ва газ таъминоти, телекоммуникация тармоқларида реконструкция ишлари амалга оширилади.

2017-2019 йилларда Наманган шаҳрини катта ўзгаришлар кутмоқда. Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017-2019 йилларда Наманган шаҳрининг йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қарор қабул қилинди. Бу ҳақда “Norma.uz” сайти хабар бермоқда.
 
Қарорда Наманган шаҳрининг таъмирга муҳтож кўчалари рўйхати, сув таъминоти, қувурлар тизими, электр ва газ таъминоти, телекоммуникация тармоқларида қилинадиган қурилиш ва реконструкция ишларининг ҳажми келтирилган. Бундай капатил таъмирлаш ишларини амалга оширишга “Наманган вилоятининг “Ягона буюртмачи хизмати” муҳандислик компанияси бош-қош бўлади.
 
Қурилиш-таъмирлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл фонди маблағи, маҳаллий бюджет, капитал қўйилмалар, шунингдек, “Узбекэнерго” АЖ, “Узтрансгаз” АК ва “Узбектелеком” АК маблағи ҳисобидан молияаштирилади.
Дурдона Расулова 

Теглар:Наманган Инфратузилма 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар