Ўз машинасини сўнги бор қолдирган жойини эслолмагани учун автомашина яроқсиз ҳолга келиб қолган.
Полициянинг суриштирув-қидирув ишлари ўз самарасини бермади. Йўқолган автомашина нафақат Франкфуртдан, балки Германия ҳудудидан топилмади.
Йўқолганида 36 ёш бўлган фуқаронинг машинаси у 56 ёшга тўлганида топилди. Унга бу хушхабарни полиция вакиллари етказишди.
Машина эгасининг қувончи узоққа чўзилмади, сабаби 20 йилдан буён Саноат биносида ўз соҳиби томонидан унутиб қолдирилган “улов” фойдаланилмагани учун мутлоқо яроқсиз ҳолга келиб бўлганди.
Франкфурт шаҳар архитектура ташкилоти ходимлари томонидан бузилишига рухсат берилгач, қурилиш ишлари бошлаб юборилади ва қурувчилар бу ерда ётган, ташландиқ ҳолга келиб қолган автомашина бўйича полицияга хабар беришади.
“NZ1” ахборот порталининг хабарига кўра, полиция автомобиль хўжайинининг розилигини олгач, уни қайта ишлашга топшириб юборади.