Жорий йилда Бутун жаҳон метрология куни “Халқаро ўлчамлар тизимининг доимий эволюцияси” шиори остида нишонланмоқда.
Йиғилишни “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг ўринбосари Ж.Шукуров кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизда метрология соҳасида олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг кўламига алоҳида тўхталиб, конференция иштирокчиларига мавзу юзасидан батафсил маълумот берди. Шундан сўнг кун тартиби юзасидан маърузаларга навбат берилди.
Конференция ўтказиш санаси ҳар йили бутун дунёда халқаро ҳукуматлараро метрология ташкилотлари – Халқаро ўлчов ва тарозилар бюроси (МБМВ) ва Халқаро қонунлаштирувчи метрология ташкилоти (МОЗМ) раҳбарлигида нишонланадиган 20 май Бутун жаҳон метрология кунига мўлжалланган.
Жорий йилда Бутун жаҳон метрология куни “Халқаро ўлчамлар тизимининг доимий эволюцияси” шиори остида нишонланмоқда.
Конференция иштирокчилари “Ўзстандарт” агентлиги ва таркибий бўлинмалари етакчи метролог-мутахассисларининг маърузалари бўйича мамлакатимизда ўлчашлар бирлилигини таъминлаш бўйича бажарилаётган ишларнинг ҳолати ва шу фаолиятни ривожлантириш асосий йўналишлари билан танишиб, метрология соҳасидаги янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қоидаларининг муҳокамаси бўлиб ўтди.
“Метрология – 2018” конференцияда Тошкент Давлат Техник Университет ҳамда Андижон Давлат Университети, Мудофаа вазирлиги ва Тошкент кимё-технология институти, Давархитекқурилиш ва Навоий машинасозлик заводи, “UNICON.UZ” ДУК ва “Пахта илмий маркази”нинг мутахассислари ҳам ўз маърузаларини тақдим этадилар.
Эътиборли томони шундаки, “Метрология – 2018” конференция иштирокчилари “Ўзстандарт” агентлиги мажлислар залининг фойесида “ЎзММИ” ДКда қўлланиладиган ўлчаш техникасининг янги намуналари кўргазмаси билан ҳам танишдилар.