...
МЕНЮ
ONLINE TV

БМТ фаластинликларга ёрдам учун қанча маблағ кераклигини маълум қилди


15:50, 18.05.2018 Олам
 1 803

Ёрдам ажратиш ҳақида сўровномани Фаластиндаги мувофиқлаштирувчи вакил юборган.

Аввалроқ, фаластинликлар Исроил ва Ғазо сектори чегарасида Исроил ҳарбийлари билан тўқнашувларга киргани ва унда минглаб одамлар жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
БМТ Исроил ва Ғазо секторидаги тўқнашувларда яраланган минглаб фаластинликларга тиббий ёрдам бериш учун мамлакатларни маблағ ажратишга чақирди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
 
БМТ Бош котиби расмий вакили Фархан Хакнинг сўзларига кўра, яраланганларни даволаш учун камида 24,6 миллион АҚШ доллари керак.
 
Ёрдам ажратиш ҳақидаги сўров оккупация қилинган Фаластин ҳудудларида инсонпарварлик ёрдамини мувофиқлаштириб турувчи Жейми Макголдрик томонидан келиб тушган. Ёзма аризада у, Ғазодаги вазият жудаям жиддий эканини ва тўқнашувлар тугашидан дарак йўқлигини маълум қилган.
 
Фархан Хакнинг таъкидлашича, ҳудуддаги соғлиқни сақлаш вакиллари дори-дармон ва бир марталик анжомлар учун 1,2 миллион, ёритиш ва техник ишлар учун 3,9 миллион ва иккинчи даржали тиббий эҳтиёжлар учун 19,5 миллион АҚШ доллари лозимлигини билдирган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Фаластин Ғазо сектори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!