...
МЕНЮ
ONLINE TV

20 апрелнинг йирик автоҳалокатлари


15:11, 20.04.2017 Олам
 8 195

Nexia’нинг ҳайдовчиси 26 ёшли қиз қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва натижада “УАЗ” билан тўқнашган.

Эронда йўловчи ташувчи автобус иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Транспорт воситасининг ағдарилиб кетиши натижасида 11 киши ҳаётдан кўз юмган. Умумий ҳисобда автобус ичида 30 киши бўлган. “Salam News” агентлигининг хабарига кўра, автобус Машҳад шаҳридан Исфаҳон шаҳри томон ҳаракатланаётган эди. Ҳозирча автоҳалокат сабаби аниқланмади. Айрим тахминларга кўра, автобус олдида ҳаракатланган юк машинасининг кутилмаганда бурилиши ҳалокатга сабаб бўлиши мумкин.
 
Хитойнинг Шаньдун провинциясида харсангтошлар ортилган юк машинасининг ағдарилиши 3 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Автоҳалокат тунда содир бўлган. Юк машинаси йўл тўсиғига урилиб, ағдарилиб кетган. Шундан сўнг, машинадаги харсангтошлар йўл четидаги вақтинчалик турар-жой устига қулашни бошлаган. Бу вақтда уй ичида 9 нафар ишчи бор эди. Уларнинг 3 нафари вафот этган, 6 нафари эса яраланган.
 
Уралда Daewoo Nexia ва “УАЗ” автомобиллари тўқнашуви юз берди. Дастлабки хабарларга кўра, c Автоҳалокат сабаб ҳар иккала транспорт воситаларининг ҳайдовчилари, шунингдек, яна 3 йўловчи тан жароҳати олишган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:ЙТҲ Хитой Урал Эрон Daewoo Nexia 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!