...
МЕНЮ
ONLINE TV

2 миллион доллар пора олганликда айбланган собиқ вазирнинг суди бошланди


15:03, 08.08.2017 Олам
 4 162

Собиқ вазир суд эшитувидан аввал журналистларга айбдор эмаслигини таъкидлаган.

2016 йил охирларида Россия Федерацияси Иқтисодий тараққиёт вазири Алексей Улюкаев президент Владимир Путин томонидан ишдан бўшатилгани ҳақида хабар берилганди. Улюкаев 2017 йил 15 январгача уй қамоғида эди.
 
8 август куни Россия ОАВларида Алексей Улюкаев иши бўйича суд эшитуви бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Собиқ Иқтисодий тараққиёт вазири эшитувдан аввал журналистларга айбдор эмаслигини таъкидлаган.
 
Собиқ вазир 2 миллион доллар миқдорда пора олганликда айбланмоқда. Алексей Улюкаев “Роснефть” компаниясиннг “Башнефть” акцияларини сотиб олишга шароит яратиб бериш мақсадида пора олганлиги айтилмоқда.
 
Россиянинг тергов қўмитаси гувоҳларнинг кўрсатмалари, аудио ва видеоёзувлар, бармоқ изларига таянган ҳолда айбни тасдиқлаяпти.
 
Айтиш керакки, Алексей Улюкаевнинг иши узоқ муддат давомида тергов қилинмоқда. Жиноят иши 2016 йил 15 ноябрда очилган, ярим йилдан сўнг дастлабки тергов якунланди. Шундан сўнг, материал Бош прокуратурага юборилди. Бош прокуратура 3 кун ичида тергов ишини судда кўриб чиқиш учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ эканлигини маълум қилди.  
Дурдона Расулова 

Теглар:Россия Вазир Алексей Улюкаев Пора 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!