...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нью-Йоркдаги Трамп меҳмонхонасида Путин суратлари пайдо бўлди


14:52, 08.08.2017 Олам
 2 581

Trump Soho” меҳмонхонасининг фасад қисмида Россия президенти Владимир Путиннинг сурати пайдо бўлди.

“Trump Soho” меҳмонхонасининг фасад қисмида Россия президенти Владимир Путиннинг сурати пайдо бўлгани ҳақида хабар берилмоқда.
 
Меҳмонхона биносига 5 нафар ҳарбийлар кийимидаги одам яқинлашган, улардан бирининг қўлида Россия байроғи бўлган. Шу вақтнинг ўзида бино фасадига жойлаштирилган мониторда Путин сурати ва Россия байроғи тасвири намойиш этилган.
 
Мониторда “Happy to help, bro” (“Ёрдам берганимдан хурсандман, ака”), “Follow the money” (“Пул ортидан қув”), “Крепись, братан!” (“Кучли бўл, ака”), “Laundering services available” (“Пул ювиш бўйича қулай хизматлар”) сингари жумлалар ҳам намойиш этилган.
 
Маълумот учун, акцияни америкалик журналист Робин Белл ташкил этгани айтилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Trump Soho Дональд Трапм Владимир Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!