...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Республика кинофонди”га ўзини ўзи молиялаштиришга ўтиш шарти қўйилди


14:40, 08.08.2017 Жамият
 1 951

Келгуси йилда – 20 та, 2020 йилдан бошлаб – 30 тадан тўлиқ метражли бадиий фильмлар ишлаб чиқарилади.

Президент Шавкат Мирзиёев “Миллий киноматографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Қарорда Молия вазирлиги “Республика кинофонди” давлат унитар корхонасининг фаолиятини, 2020 йил 1 январдан бошлаб ўзини ўзи молиялаштиришга ўтиш шарти билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларида ижтимоий соҳага назарда тутилган маблағлар доирасида молиялаштирилишини таъминлаш қайд этиб ўтилган.

Бундан ташқари, қарорда келгуси йилда – 20 та, 2020 йилдан бошлаб – 30 тадан тўлиқ метражли бадиий фильмлар ишлаб чиқариш ҳам кўзда тутилган.
 
Кўп қисимдан иборат ҳужжатли, илмий-оммабоп, ўқув-услубий фильмлар, киносолномалар, киножурналлар ўқувчилвр қўлига етказила бошлайди.
 
Мультипликацион фильмлар кейинги йилда 15 та, 2022 йилдан бошлаб эса ҳар йили 50 тадан дунё юзини кўради.
 
Ёш кино ижодкорларнинг 10 соатдан иборат қисқа метражли фильмлари, болалар учун юмористик киножурналлар суратга олиш ҳам йўлга қўйилади.
 
Миллий кинематографиянинг энг сара асарларини тиклаш, реставрация қилиш ва замонавий форматга ўтказиш вазифа сифатида қўйилган.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Республика кинофонди Киноматография Молия вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар