Чўкаётган Ғ.Инотовни сувдан қутқариб, ёрдам кўрсатилгандан сўнг ҳаёти сақлаб қолинди.
Шу пайт “Ёшлик” кўлида навбатчилик олиб бораётган Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув отряди қутқарувчилари дарҳол ёрдамга етиб келишган.
Ходимлар фуқаро Ғ.Инотовни сувда қутқариб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, ҳаётини сақлаб қолишган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларининг таъкидлашича, чўмилишга мўлжалланмаган очиқ сув ҳавзалари болалар ва катталар ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин. Каналларда сувнинг совуқлиги, оқимнинг тезлиги, дарёларда учраб турадиган маиший чиқиндилар, ота-оналар масъулиятсизлиги, шунингдек, чўмилишга келганларнинг ўзига ҳаддан зиёд ишониши каби омиллар чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлмоқда.