Бешқўрғон кўчасида ёнма-ён жойлашган 200 кв м майдонда 3 та хонадон ёнган.
Тошкент шаҳар ИИББ жорий йилнинг 15 май куни соат 08:00 дан 16 май куни соат 08:00 га қадар Тошкент шаҳрида содир бўлган ёнғинлар ҳақида расмий маълумот берди.
Унга кўра, пойтахтнинг 4 та ҳудудида ёнғинлар содир бўлган. 15 май куни соат 12:41 да Чилонзор тумани, Бешқўрғон кўчасида ёнма-ён жойлашган 200 кв м майдонда 3 та хонадон ёнган. Ёнғиннинг тахминий сабаби аниқланмоқда.
Шунингдек, 15 май куни соат 15:55 да Юнусобод тумани, Минор мавзеси 68-уй орқасида дарахт, шу куни соат 17:35 да Олмазор тумани, Чимбой даҳаси 1-уй олдидаги жар ёқасидаги 30 кв метр ва 23:41 да Олмазор тумани, Қорақамиш 2/5дахаси, 1-А уй орқасидаги ташландиқ бино ичидаги 5 кв метр майдонда чиқиндилар ёнган.
Ҳозирда барча ёнғинларнинг сабаби аникланмоқда.

Бобур Жалолов