Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида жойлашган “San-Iih-Faiz” МЧЖга қарашли омборхонадаги дори маҳслотларини сотиб, сотувдан тушган маблағни ўзлаштирган шахс қўлга олинди.
Мирзо Улуғбек тумани Қорасув даҳасида яшовчи 26 ёшли Х.А. ушбу омборхонанинг иш бошқарувчиси М.С.ни биргаликда дори-дармон маҳсулотлари савдоси билан шуғулланамиз деб, ишонтирган. Бироқ, топилган фойдани ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
Айни вақтда Яшнобод туман ИИБ томонидан фуқаро Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168 модда 4 қисми билан жиноят иши кўзғатилди.