Лекин бу кўп ўрганиш ва вақт талаб қилгани боис вазирлик томонидан расман тасдиқланмаган эди.
Жорий йилнинг 18 июнь куни Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида битирувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровнома ўтказилган эди. Сўров натижаларига кўра, кўпчилик 11 йиллик таълимни ёқлаб чиқишган. Лекин бу кўп ўрганиш ва вақт талаб қилгани боис вазирлик томонидан расман тасдиқланмаган эди.
Халқ таълими вазирлигидан маълум қилишларича, эртага, 20 июнь куни республика бўйлаб барча умумтаълим мактабларида битирувчилар ва ота-оналарнинг ушбу масала юзасидан фикри ўрганилади.