Мазкур конференцияда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ҳам иштирок этди.
100дан ортиқ мамлакатлар, жумладан Афғонистонга қўшни давлатларнинг вакиллари ҳамда қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилинган “Фаровонлик ва тинчлик учун шерикчилик” деб номланган форум иштирокчилари 2017-2020 йилларда Афғонистон ҳукуматига сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш учун кўмак, хусусан молиявий ёрдам бериш масалаларини муҳокама қилдилар.