Фуқаронинг 250 миллион сўм кредит ажратиш тўғрисидаги масаласи учрашув давомида ижобий ҳал этилди.
Хусусан, 64 нафар тадбиркорнинг бугунги кунгача ҳал этилмасдан қолаётган кредит маблағларини олиш, зарур технологик асбоб-ускуналар харид қилиш учун маблағларини конвертация қилиш, узлуксиз электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш, бўш турган бино-иншоотларни фойдаланиш учун ажратиш ҳамда шу каби бошқа муаммоли масалалари ўрганилиб, уларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида хал этилди, айримларининг ечимини қисқа муддатларда таъминлаш юзасидан тегишли мутасадди тузилмаларга кўрсатмалар берилди.
Ана шундай учрашувларнинг бирида Тошлоқ туманидаги “Чорвадор Жўрабой Файз” фермер хўжалиги раҳбарининг 250 миллион сўм кредит ажратиш тўғрисидаги масаласи учрашув давомида ижобий ҳал этилди.
Шунингдек, Ёзёвон туманидаги “Ёзёвон Марварит” МЧЖ раҳбарининг Осиё тараққиёти банкидан 100 минг АҚШ доллари миқдорида кредит олиш бўйича мурожаати ҳам Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарияти билан (телефон орқали) боғланиб, шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан кўтарилган барча масалалар тегишли тартибда ёзиб олиниб, уларнинг аниқ ижрочиси ва муддати белгиланган назорат режаси ишлаб чиқилиб, бажарилиши назоратлга олинди.