...
МЕНЮ
ONLINE TV

1 июнь: автомобиль нархлари ошишини кутганлар борми?


09:44, 01.06.2017 Жамият
 10 776

Биз ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида GM Uzbekistan билан боғландик.

Ўзбекистон Республикаси Президенти 26 май куни “Женерал Моторс Ўзбекистон” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нархларини шакллантиришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Қарорга мувофиқ, жорий йил 1 июндан ички бозорда GM Uzbekistan АЖнинг барча турдаги енгил автомобиллари миллий валюта – сўмда сотилиши йўлга қўйилган эди.
 
Автомобилларга талаб ортгани сайин уларнинг нархи ҳам ошиши замон талаби ҳисобланади. Одамлар орасида машиналарнинг нархлари кўтарилиши ҳақида турли гап-сўзлар болалаб кетди. Кимдир хорижий валютадан сўмга ўтилганда нарх кўтарилиши табиий ҳол, деган бўлса, аксинча, энди нархлар анча пасаяди, дегувчилар ҳам топилди.
 
Биз ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида GM Uzbekistan билан боғландик.
 
GM Uzbekistan’дан маълум қилишларича, нархлар ошиши ҳақида расмий маълумот ҳозирча мавжуд эмас. Лекин мазкур масала бугун ҳал этилиши кутиляпти ва хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати акс этган янги прайс лист эълон қилинади.
 
Эслатиб ўтамиз, компания жорий йилнинг 29 майидан 31 майигача янги шартномаларни тузиш ва автомобилларни беришни вақтинчалик тўхтатган эди.
Бобур Жалолов

Теглар:GM Uzbekistan 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 309

Изоҳлар




Изоҳлар

Djey
17:11 01.06.2017

bu narxlar aqilga sig'maydi O'zbekiston xalqi yangi mashina olish uchu ko'p ter to'kishiga to'g'ri kelarkanda



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар