...
МЕНЮ
ONLINE TV

1 августдан Ўзбекистонда янги радио иш бошлайди


13:45, 30.07.2016 Жамият
 5 858

FM-102.0 “Авторадио Ҳамроҳ” янгидан “Авторадио” номи билан ташкил этилди.

Жорий йилнинг 1 августидан бошлаб Ўзбекистондаги FM-102.0 собиқ “Авторадио Ҳамроҳ” радиоси “Авторадио” номи билан янги форматда иш бошлайди. Бу ҳақда радио маъмурияти “Qalampir.uz”га маълум қилди. Маълумотларга қараганда, радио янги раҳбарлар қўлига ўтган.
 
Авваллари кун давомида хориж қўшиқларини тақдим этиб бориш билан шуғулланган радио 1 августдан бошлаб янги услубда иш бошлайди ва унда эндиликда ўзбек, шарқ ва ғарбнинг бугунги кундаги энг хит қўшиқлари бериб борилади.
 
Радио ижодий жамоаси фақат қўшиқлар билан чекланиш истагида эмас. Бир вақтлар тинловчилар тилига тушган бошловчилар “Водий садоси” радиосининг собиқ бошловчиси Рустамбек ва “Ўзбегим таронаси”  радиосининг собиқ бошловчиси Умархон Усмонов “Авторадио”да иш бошлайди. Бундан ташқари, “Ёшлар” телерадиоканали журналисти Камола Эрматова ҳам ўз дастури билан радио эфирларида иштирок этади. Хабар қилинишича, радиобошловчилар қаторидан “Лолажон” номли қўшиғи билан тилга тушган хонанда Музаффар Мирзараҳимов ҳам ўрин олган.
 
Қизиқ, эски радионинг янги уринишлари, янги қадамлар, янги бошловчилар ва янги дастурлар тингловчилар кўнглига йўл топа олармикин? Ўзбекистон бозорида “Ўзбегим таронаси”, “Водий садоси”, “Гранд”, “Наврўз” ва “Ориат доно” каби радиолар ўз ўрнини топиб улгурган. “Авторадио” улар қаторига қўшила оладими ёки йўқ, буни вақтнинг изнига қўйиб берамиз.  

Теглар:Авторадио Радио Камола Эрматова Музаффар Мирзараҳимов Умархон Усмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар