Ҳарбий техникалар, аскарлар ва бошқалар билан боғлиқ қизиқарли, бироз қўрқинчли суратлар эътиборингизга тақдим этилади.
F 22 Raptor двигателидан чиқаётган тутун камалакка ўхшаш ранг-баранг кўриниш ҳосил қилган.
Дала машқлари пайтида. Мазкур юк машинаси парчаланиб кетишига миллисекунд қолган вазият.
Парашютчилар бир неча километр баландликда самолётдан сакрашмоқда.
Мексика кўрфазида ит ва одам машғулотлар пайтида вертолётдан сакрамоқда.
Ҳарбий кеманинг сувга туширилиши.
Қирувчи самолётларнинг синхрон тарздаги ажойиб парвози.
Дания Ҳаво кучлари учувчиси ракета ташлаган пайтда.
Армияда итларнинг жанговор хатти-ҳаракатлари жуда муҳим. Айниқса, улар “учишни” эпласа айни муддао.
Бу бироз қўрқинчи лавҳа. Қирувчи самолёт ерга келиб урилишига миллисониялар қолган. Учувчи ўзини катапулта қилишга улгурди.
Қирувчи самолётларни бундай бошқариш учун жуда катта маъсулият талаб этилади.