Террорчи ташкилот “кейинги авлод” террорчиларини машқ қилдириб, жирканч мақсадлари йўлида болалардан фойдаланмоқда.
ИШИД ўзининг тарғибот видеоларида ҳам ёш болалардан фойдаланяпти. Уларни жангариликка ва худкуш террорчиликка тайёрламоқда. Ташкилот сафига қўшилаётган болалар асосан унинг назорати остида яшовчи тутқун аҳоли орасидан ва жангариларнинг “келин”ларидан туғилган гўдаклар ҳисобланади.
Quilliam Foundation’нинг маълумотларига кўра, ИШИД таркибида 50 нафар британиялик бола, шунингдек, 31 минг ҳомиладор аёл мавжуд, дейилади хабарда.
Маълумотларга қараганда, ИШИД таркибида сўнгги бир йил ичида 89 бола жангларда ёки теракт амалга ошириб ҳалок бўлган.