16 мамлакатдан 80 га яқин ОАВ вакиллари ушбу Халқаро конференцияни бевосита кузатиш имконига эга бўлмоқда.
“Qalampir.uz” интернет нашрининг аниқлашича, “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференцияни Ўзбекистондаги 120 дан ортиқ ОАВ ёритмоқда.
Қолаверса, 16 мамлакатдан 80 га яқин ОАВ вакиллари ушбу Халқаро конференцияни бевосита кузатиш имконига эга бўлмоқда.
Халқаро ОАВ орасида Буюк Британиянинг “ВВС”, “Рейтер”, “Deutsche Welle”, Ҳиндистоннинг “The Economic Times”, Қозоғистоннинг “Казинформ”, “Хабар24”, Россиянинг “Мир”, “Коммерсант”, “Спутник”, ТАСС, АҚШнинг “The New York Times”, “The Wall Street Journal”, Туркиянинг “Anadolu”, “TRT”, Франциянинг “Le Monde”, “France-Press”, Япониянинг “NHK”, “Asahi Shimbun” каби телеканаллар, газета ва журналлар, ахборот агентликлари журналистлари бор.
Мазкур Халқаро конференцияни ёритиш жараёнида маҳаллий ОАВ қаторида “Qalampir.uz” интернет нашри ҳам иштирок этмоқда.
Халқаро конференциянинг давлат раҳбарлари ва делегациялар иштирокидаги йиғилиши эртага, 27 март куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтади. Симпозиумлар саройида эса маҳаллий ва халқаро ОАВ ходимлари учун Матбуот маркази ташкил этилган. Унда журналистлар Матбуот марказидан туриб дунёнинг исталган бурчагига ахборот етказиш имкониятига эгалар.