Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов “Uzbek Tigers” жамоасига тегишли вазиятга расман изоҳ берди.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов “Uzbek Tigers” жамоасига тегишли вазиятга расман изоҳ берди.
“Энг аввало бу хабарларнинг барчаси асоссиз бўлиб, аксинча Миллий олимпия қўмитаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамкорлигида бокс бўйича Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) мусобақасида уч йилдан буён мунтазам иштирок этиб келаётган “Uzbek Tigers” жамоасини қўллаб-қувватлаш, мамлакатимизда бўлиб ўтадиган жангларни янгича форматда, мухлислар учун хақиқий бокс шоуси даражасида ташкил этиш ниятида кенг кўламда иш олиб бормоқда.
Маълумки, бугунги кунда ўзбек бокс мактаби бутун дунёга маълум ва машҳур. Унинг ўз шонли тарихи ва анъаналари мавжуд. Рио-2016 Олимпия ўйинларида Ўзбекистон бокс терма жамоасининг умужамоа ҳисобида биринчи, Гамбург 2017 жаҳон чемпионатида эса иккинчи ўринни эгаллаши сўзимизга исбот бўла олади.
Аммо шу билан биргаликда айни паллада Республикамизда кўпгина спорт турлари қаторида Ўзбекистон бокс федерациясининг фаолияти ҳам ислоҳотларга мухтож эканлигини айни хақиқат.
Сир эмаски амалга ошириладиган ҳар бир ислоҳот ва янгилик энг аввало ушбу соҳани янада ривожлантиришга, уни замонавий босқичга олиб чиқишга, ютуқлар салмоғини оширишга хизмат қилиш керак.
Айнан шу жиҳатларни ҳисобга олган холда Миллий олимпия қўмитаси Олимпия ва Осиё ўйинлари каби нуфузли мусобақаларда делегациямиз ҳисобига энг кўп совринлар тақдим этадиган бокс спорт турини янада ривожлантириш, халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, мамлакатимизда ташкил этиладиган халқаро ва маҳаллий мусобақалар нуфузини оширишга бел боғлаган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда спорт шахсан юртбошимиз, муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёвнинг назоратида турибди.
Сўнгги пайтларда биргина спорт соҳасини ривожлантиришга қаратилган қанчадан қанча қарор ва фармонлар эълон қилиниши ҳам фикримизга исбот бўла олади.
Шак-шубҳа йўқки бугун олиб борилаётган улкан ҳажмдаги меҳнатлар самарасини барчамиз насиб қилса Токио-2020 Олимпия ўйинларида кўрамиз. “Uzbek Tigers” эса ўз фаолиятини янги форматда, янги мақсадлар билан давом эттиради” деди Аҳмаджонов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига берган интервьюсида.
Маълумот учун, “Uzbek Tigers” Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)даги навбатдаги иккита жангини Ўзбекистонда ўтказади.
27 февраль куни Ўзбекистонда Кубанинг “Cuba Domadores” клуби меҳмон бўлса, 1 март куни Колумбиянинг “Colombia Heroicos” клубини кутиб олинади.
Мазкур беллашувларни юқори савияда ташкил этиш, мухлисларга хақиқий спорт байрами муҳитини яратиш мақсадида жангларни Тошкентда ўтказиш қарори қабул қилинди.
Ҳар иккала учрашув Ўзбекистон таэквондо ассоциациясига қарашли “Универсал” спорт мажмуасида соат 19:00 да бошланади.
“Ўзбекистон Миллий олимпия юртимиз спорт мухлисларини 27 февраль ва 1 март кунлари боксчиларимизни қўллаб-қувватлаш учун “Универсал” спорт мажмуасига чорлаб қолади.
Шунингдек, Миллий олимпия қўмитаси спорт мухлисларидан турли ҳил интернет сайтларида эълон қилинаётган провакацион характерга эга мақола ва хабарларга алданмасликни сўрайди.
Мамлакатимиз спорти ва олимпия ҳаракатига оид энг холис хабарлар биринчи навбатда Миллий олимпия қўмитасининг расмий сайтида эълон қилинади”, дейилади МОҚ хабарида.