...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тошкент-Олма-ота-Термиз” трассасидан ўз тўйига келаётган келин-куёв ЙТҲ сабаб вафот этди


11:53, 23.09.2016 Олам
 55 030

Машинада келин ва куёвдан ташқари уларнинг гувоҳлари ҳам бўлган. ЙТҲ оқибатида гувоҳлар ҳам қурбон бўлган.

Кеча, 22 сентябрь куни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳри, “Тошкент-Олма-ота-Термиз” трассасида Mercedes-Benz ҳамда ГАЗель иштирокидаги ЙТҲда 4 киши вафот этди. Маълумотларга кўра, Mercedes-Benz автомобили ичида ўзининг никоҳ кечасига шошилаётган келин ва куёв, шуниндек, ҳар иккисининг гувоҳлари бўлган.
 
ЙТҲ катта йўлда, “Акжол” чойхонаси яқинида содир бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон чегараси томон катта тезликда келаётган Mercedes-Benz машинаси кутилмаганда силкина бошлаган ва йўлнинг четига чиқиб кетган. Шу кетишда у зарб билан йўл четида турган ГАЗель автомашинасига урилган. Зарбнинг кучлилигидан автомобиль бир зумда темир уюмига айланиб қолган. ГАЗель ҳайдовчиси чойхонада бўлгани учун унга зарар етмаган.
 
Айтиш лозимки, бу 3 кун ичида содир бўлган учинчи йўл транспорт ҳодисасидир.
 
Бундан аввал, 19 сентябрь куни Тошкент трассасида содир бўлган ЙТҲда 5 киши, 21 сентябрь куни айнан ушбу трассада рўй берган ЙТҲда эса 2 киши ҳаётдан кўз юмганди. 
Умида Якубова

Теглар:ЙТҲ Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!