Ушбу имкониятлардан бири илк бор “ВКонтакте”да пайдо бўлганди.
Facebook компаниясининг қўл телефонларида фойдаланиладиган Messenger иловасига 2та янги имконият қўшилди. Бу ҳақда “Hitech.vesti.ru” нашри маълумот бермоқда.
Биринчи қулайлик сўзлашув иштирокчиларига бирор мавзуда сўровнома ўтказиш имконини берса, иккинчисида эса Chat Assist технологияси ёрдамида фойдаланувчи қачон пул жўнатмаларини юборишни истаётганини билиш мумкин бўлади.
Сўровномалар 3 кишидан кам бўлмаган гуруҳларда ўтказилиши мумкин. Ҳозирча бу қулайликдан фақат АҚШ фуқаролари фойдаланишлари мумкин.
“Одамлар кўпинча бирор бир масалада қарор қабул қилишга иккиланишади. Бу қайси фильмни томоша қилиш, қайси ресторанга бориб овқатланиш кабилар бўлиши ҳам мумкин. Мазкур қулайлик қарор қабул қилишга қийналаётган ёки масалаҳат истаётган кишилар учун айни муддао”, дейилади хабарда.
Махсус тугмани босиш баробарида пайдо бўлган матн қаторига фойдаланувчи ўзига қизиқ бўлган саволни ёзиши ва омма эътиборига ҳавола этиши мумкин.
Иккинчи илова эса бунданда қулай. Chat Assist иловаси фойдаланувчининг ёзишмаларини ҳисобга олган ҳолда унга бирор мавзуда маслаҳат беради. Агар гап пул ўтказиш ҳақида кетаётган бўлса, у суҳбатдошга пул ўтказмасини амалга ошириш таклифини ҳам бериши мумкин.
Маълумот учун, айни ҳафтада “ВКонтакте” ижтимоий тармоғи орқали ҳам нақд пулсиз ўтказмалар амалга оширилганди. Энг кичик ўтказма 100 рублни энг катта ўтказма эса 75 минг рублни ташкил этган.

Умида Якубова