...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп Мексикада фуқаролик паспортини йўқотиб қўйди


11:08, 23.09.2016 Олам
 3 430

Трамп ўғриликда Мексика президенти Энрике Пенья Ньетони айбламоқда.

АҚШ президентлигига ўз номзодини қўйган ва октябрь ойида бу борада тақдири ҳал бўладиган сиёсатчи Дональд Трамп Мексикага сафари чоғида фуқаролик паспортини йўқотиб қўйди. Ушбу кўнгилсиз ҳолат туфайли Трамп Мексикада  бир муддат қолишига тўғри келади.
 
Мексикаликларни бир неча марта ёмонлаб, уларга қарши фикр билдирган Трамп ушбу давлатга мамлакат президенти Энрике Пенья Ньето билан учрашиш учун борган эди.
 
Президент билан учрашув ўз якунига етаётган пайтда Дональд Трамп фуқаролик паспортининг йўқолиб қолганини пайқаган. Кўнгилни ўта хира қилувчи бу ҳолатдан кейин у CNN журналситларига телефон орқали вазиятни тушунтирган ва “Ким менинг паспортимни ўғирлади? Ньето менинг паспортимни ўғирлади ва мени ҳаммага аҳмоқ қилиб кўрсатди. Бу ачинарли ҳол”, деб интервью берган.
 
Ўз ўрнида Мексика президенти Энрике Пенья Ньето ҳам Трампнинг айбловига қарши жавобини баён этди.
“Трампнинг фуқаролик паспортини йўқотишида менинг алоқам йўқ. У жуда эътиборсиз ва айни ҳолатда хужжатини йўқотиб қўйгани ажабланарли ҳолат эмас”, дейди Ньето.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин Пенья Ньето Трампни Адольф Гитлер билан тенглаштирганди, бироқ АҚШда сайлов кунлари яқинлашгач, Ньето “АҚШ халқи мамлакат президентлигига кимни танласа, ўша билан алоқаларни ушлайвераман”, деган фикрни билдирмоқда.
 
Ҳозирда Трамп ва унинг жамоаси томонидан режалаштирилган бир қатор тадбирлар фуқаролик паспортининг йўқолганлиги туфайли бекор қилинган. АҚШга қайтиш учун Дональд Трамп АҚШнинг Мексикадаги элчихонасига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини тақдим этиши керак. Шундан сўнг, элчихона унга вақтинчалик ҳужжат беради. 
Умида Якубова

Теглар:Дональд Трамп АҚШ Мексика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!