...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Top-500”: Бугун Ботаника боғида катта бизнес форуми ўтказилади


15:12, 18.06.2018 Жамият
 2 318

Анжуман соат 19:00 да Тошкент Ботаника боғида бошланади.

Бугун, 18 июнь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ҳокимият ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши томонидан  давлат ҳокимияти ва хусусий секторни ўзаро яқинлаштириш ва улар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган “Тоp-500” бизнес конференцияси ўтказилади.
 
Соат 19:00 да Тошкент Ботаника боғида бошланадиган анжуманда Ўзбекистонда фаолият юритаётган элчилар, элчихоналарнинг савдо масалалари бўйича маслаҳатчилари ва бизнес соҳаси вакиллари иштирок этади. Инвесторлар, Ўзбекистон ва хорижда фаолият юритаётган компанияларнинг  эгалари, топ-менежерлари, опион етакчилари, бизнес ва инвестиция йўналишидаги экспертлари тадбирнинг асосий иштирокчилари бўлади.
 
“Тошкентда тадбиркорларнинг “Тop-500” ҳамжамияти ташкил этилади.  Бу билан эса яқин келажакда Тошкент шаҳри Марказий Осиё шаҳарлари орасида  ҳар томонлама етакчи ўринга чиқиши таъминланади”, дея маълумот бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимияти Матбуот хизмати.
 
“Тошкент шаҳар ҳокимлиги соҳадаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, тадбиркорлар ва  инвесторлар учун самарали ва ўзаро манфаатли муҳитни яратиш ҳамда бу орқали мазкур йўналишда юқори натижаларга эришиш, корпоратив менежментни ривожлантириш, шаҳар аҳолисининг мутасадди ташкилотлардан рози бўлиши учун муҳим бўлган барча чораларни кўради. Тадбирнинг яна бир амалий жиҳати, унда  ҳокимликнинг  бу борадаги аниқ мақсад ва режалар ҳам маълум қилиниши кўзда тутилган”, дея қўшимча қилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги.
 
Янги ва ҳар жиҳатдан самарали бўлган форумда иштирок этиш учун 200 00 99 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, рўйхатдан ўтиш мумкин. Тадбирга, шунингдек, халқаро компаниялар, давлат тузилмалари, дипломатик корпус вакиллари, ОАВ ходимлари, урналистлар, блогерларлар ҳам таклиф этилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Тошкент шаҳар ҳокимияти Top-500 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар