Россия Афғонистон бўйича Москва форматида музокаралар ўтказмоқчи.
“Бизнинг етакчиларимиз Россияда ташкил этилаётган музокараларда иштирок этиш таклифини қабул қилди”, деган “Толибон” вакили.
Сентябрдаги музокараларда ҳаракатнинг тўрт нафар юқори мартабали қўмондонлари иштирок этади.
Аҳамиятлиси шундаки, “Толибон” расмий Москва таклифини Афғонистон ҳукумати музокараларда иштирок этмаслиги маълум бўлгач, қабул қилган.
Маълумот учун, Москвада ўтадиган музокараларга 12 давлат таклиф қилинган, шу жумладан, АҚШ ҳам. Аммо АҚШ ва Афғонистон бу музокараларда иштирок этмаслигини маълум қилган.