...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Толибон” радикал гуруҳи раҳбарининг ўғли теракт қурбони бўлди


13:13, 23.07.2017 Олам
 2 980

“Толибон” раҳбарининг ўғли мадрасада ўқиган ва худкуш-террорчиликка тайёрланиб юрган.

“Толибон” радикал гуруҳи етакчиси Мулло Хайбатуллоҳ Охунзоданинг ўғли Афғонистонда ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар тарқатди.
 
Маълумотларга қараганда, 23 ёшли Абдураҳмон Холид 20 июль куни Афғонистон жанубидаги Гильманд провинциясида вафот этган. У портловчи мослама ўрнатилган машинани бошқарган. Автомобиль афғон ҳарбий базаси томон ҳаракатланган. Бошқа қурбонлар ҳақида маълумотлар келтирилмаган.
 
Таъкидланишича, “Толибон” раҳбарининг ўғли мадрасада ўқиган ва худкуш-террорчиликка тайёрланиб юрган.
 
Мулло Хайбатуллоҳ Охунзода Афғонистонда мулло Ахтар Мансур ўлдирилганидан сўнг, “Толибон” гуруҳига етакчилик қилишни бошлаган. Аввалги раҳбар 2016 йил 21 майда АҚШнинг Афғонистон-Покистон чегарасида ўтказилган махсус операцияси вақтида йўқ қилинган эди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Толибон Терроризм Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!