...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Толибон” 17 йилдан бери Афғонистонда энг кўп ҳудудларни назоратига олди


09:49, 03.11.2018 Олам
 4 515

“Толибон” назоратидаги ҳудудларнинг ортиб бориши билан фуқароларнинг ўлими ҳолати ҳам ортаётгани таъкидланган.

“Толибон” ҳаракати сўнгги уч йилда янада кўпроқ ҳудудларни ўз назоратига олган. Бу ҳақда СNN телеканали Афғонистон бўйича махсус бош инспектор (SIGAR) ҳисоботларига асосланиб хабар бермоқда.
 
“Толибон” ҳозирда 2001 йилдан бери энг катта ҳудудларни бошқаряпти”, дейилади ҳисоботда.
 
Айни вақтда афғон Ҳукумати мамлакатнинг 55,5 фоиз қисмини бошқаради ёки таъсир ўтказа олади. 2015 йил ноябрда Ҳукумат мамлакатнинг 72 фоизга яқинини назорат қилган.


 
Шу билан бирга, “Толибон” ҳаракати Афғонистоннинг 12,5 фоизини назорат қилади ёки қандайдир таъсирга эга. 2015 йилда бу кўрсаткич 7 фоизга тенг бўлган. Афғонистоннинг тахминан учдан бир қисми баҳсли ҳудудлар ҳисобланади.
 
Ҳисоботдаги расмий рақамлар “Толибон”нинг қаттиқ қаршилиги остида афғон қўшинларининг ортга чекинаётганини кўрсатади.
 
Шунингдек, “Толибон” назоратидаги ҳудудларнинг ортиб бориши билан фуқароларнинг ўлими ҳолати ҳам ортаётгани таъкидланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Афғонистон Толибон SIGAR 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!