...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Telegram” мессенжерида янги функция пайдо бўлди


15:15, 31.03.2017 Технология
 5 108

Янги функцияни икки ҳафта давомида синовдан ўтказишди. Энди эса у “Android” ва “iOS” тизимларидаги смартфонлар учун “Telegram”нинг янгиланган 3.18 версиясида мавжуд.

Машҳур “Telegram” мессенжери мутахассислари узоқ кутилган овозли қўнғироқ функциясини ишга туширгани ҳақида маълум қилишди. Бу ҳақда Ferra.ru хабар берди.
 
Янги функцияни икки ҳафта давомида синовдан ўтказишди. Энди эса у “Android” ва “iOS” тизимларидаги смартфонлар учун “Telegram”нинг янгиланган 3.18 версиясида мавжуд. Айни вақтда бу имкониятдан фақат Ғарбий Европадагилар фойдалана оладилар, бошқа жойларга тарқалиши тез орада амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
 
Барча қўнғироқлар шифрланган. Улар учун бир марталик боғланишдан фойдаланилади. Дастурчилар жуда юқори тезлик ва инфраструктура бутун дунё бўйлаб тарқалишини ваъда қилишмоқда. Фойдаланувчининг ўзи кимлардан қўнғироқларни қабул қилишини созлаши мумкин. Номаълумларини блоклаш ёки бутунлай ўчириб ташласа ҳам бўлади.
Сумбула

Теглар:Telegram Android iOS 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!