...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Tashkent City” қурилиши сабаб “Киночилар уйи” ва Фонд Форум бинолари бузилади


16:54, 09.11.2017 Жамият
 5 485

80 гектар майдонни эгаллайдиган “Тashkent City” марказида бизнес офислар, меҳмонхоналар, турар-жойлар қурилиши режалаштирилган.

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида бунёд этилажак “Tashkent City” жойлашадиган ҳудудда, яъни Алишер Навоий, Олмазор, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари билан чегарадош жойдаги барча бинолар, турар-жойлар бузилиши ҳақида маълум қилган эдик.

Айни вақтда мазкур ишбилармонлик марказининг қурилиш ишлари бошланган. 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов “Тashkent City” қурилиш объектида олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида қурилиш ишлари олиб борилаётган майдонга ташриф буюрган эди.
 
Кейинги куни эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам қурилиш майдонига келиб, лойиҳа билан танишди.
 
80 гектар майдонни эгаллайдиган “Тashkent City” марказида 40 қаватдан баланд бўлмаган замонавий технологиялар асосидаги бизнес офислар, меҳмонхоналар, 12 қаватдан баланд бўлмаган турар-жойлар қурилиши режалаштирилган. 
 
Шу тариқа, Ислом Каримов шоҳкўчасида жойлашган “Ўзбекистон санъати ва маданияти форуми” фондининг биноси, “Киночилар уйи” кинотеатри, Республика Виза бериш ва рўйхатга олиш бўлими (ОВИР) биноси, Тошкент метрополитени бошқармаси бинолари бузиладиган бўлди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Tashkent City Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар