...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тақдир ҳазили ёхуд қушдек енгил бўлинг” фильмидаги воқеа ҳаётда ҳам содир бўлди


17:21, 01.04.2017 Бу қизиқ
 5 746

Амстердамлик 18 ёшли Милан Шиппер коллежга ўқишга киришдан олдин Австралияга боришга қарор қилди.

“Тақдир ҳазили ёхуд қушдек енгил бўлинг” фильмини барчамиз севиб томоша қиламиз. Ундаги воқеа ҳаётда ҳам юз бериши мумкинлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? “Йўқ” дейсизми? “Life” нашри ана шундай ҳодиса ҳақида ҳикоя қилди.
 
Амстердамлик 18 ёшли Милан Шиппер коллежга ўқишга киришдан олдин Австралияга боришга қарор қилди. Сиднейга бўлган рейслар ичида энг арзон нархдаги чиптани топди. У бошқаларидан 300 доллар арзонроқ эди ва Милан чиптани ўйлаб ўтирмай сотиб олди.
 
Самолёт Торонтога қўнганида, барча йўловчилар “Air Canada” компаниясининг самолиётига ўтиш учун тушишади. Шунда йигит ҳайрон бўла бошлайди.
 
“Самолёт жуда кичкина эди. Аввалига Австралияга учадими, деб ўйладим”, дейди Милан “СBC” радиокомпаниясига берган интервьюсида.
 
Шундай бўлса-да, Шиппер самолёт бортига чиқади ва ўз жойини топиб ўтиради. Бир неча соатдан сўнг самолёт Янги Шотландия провинцияси бўлган Канададаги Сиднейга қўнади.
 
Милан нафақат бошқа жойга бориб қолган эди, балки унинг об-ҳаво борасида ҳам омади юришмади. Ўша вақтда шаҳарда кучли қор ёғаётган эди. Йигит эса ёзга мос тарзда кийинган эди. Аэропорт ходимлари йигитга Амстердамга қайтиш учун чипта олишига кўмаклашди ва унинг отаси ўз шаҳрида кутиб олди.
 
“СBC” радиокомпаниясининг таъкидлашича, ўша рейсда яна битта америкалик аёл ҳам Австралияга учмоқчи бўлган экан. Сўнгги йилларда шаҳарларни адаштириб қўйганлар орасида Аргетина ва Италия сайёҳлари ҳам учраган.
Сумбула

Теглар:Канада Австралия Сидней 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!