Бугунги кунда Ўзбекистонда таълим соҳасидаги камчиликлар ва уларни бартараф этиш йўллари кенг жамотчилик томонидан таъкидланмоқда.
Жорий йил 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексиясида вазирлик ва идоралар вакиллари, шу жумладан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутахассислари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунига киритиладиган қўшимча ва ўзгартиришларнинг дастлабки муҳокамаси бўлиб ўтди.
Дастлаб муҳокамада педагогларнинг мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ушбу масала бўйича Ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.