...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Сувоқава” корхонасининг 53 ёшли ходими 24 ёшли йигитни пичоқлади


21:21, 22.01.2018 Жамият
 8 262

ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Кеча, 20 январь куни соат 23.55 да Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида тан жароҳати етказиш билан боғлиқ навбатдаги жиноят аниқланди.
 
“Сувоқава” корхонасининг бош муҳандиси, 1965 йилда туғилган А.К. маст ҳолда уйининг олдида “Олмос глобал” МЧЖнинг ишчиси 1994 йилда туғилган Б.Б. билан ўзаро жанжаллашиб, Б.Б.нинг қорин қисмига бир маротаба пичоқ билан уриб, тан жароҳати етказган.
 
Тиббиёт ходимларининг маълумотномасига кўра, Б.Б.нинг “қовуқ соҳасининг кесилиб санчилган яраси, операция давомида аниқланишича, ингичка ичакнинг тўрт жойидан қорин қисмида кесилган жароҳати, артерия шоҳчасининг кесилган жароҳати, йўғон ичак ички қисмига ўтмаган кесилган жароҳатлари” борлиги аниқланган.
 
Олмалиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 1965 йилда туғилган А.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Теглар:Жиноят Пичоқбозлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар