...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Соққасини чўзинг, дала ҳовли сизники бўлади”


09:19, 16.06.2017 Жамият
 5 748

Бироқ келишувдан ҳар қанча вақт ўтса ҳамки, ҳужжатлар ҳал бўлмайди.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида фуқароларнинг ишончига кириб, фирибгарлик йўли билан уларнинг пулларини қўлга киритиб, ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган шахс қўлга олинди.
 
Туманда яшовчи Э.С. таниши У.К. билан сўзлашиб туриб, Чорбоғ шаҳарчасида жойлашган дала ҳовлисини номига расмийлаштириб олишда ёрдам беришини сўрайди. У.К. илгари ҳокимликда мансабдор лавозимлардан бирида ишлаганини, озроқ харажат қилса, кўмак бериши мумкинлигини айтади ва 700 АҚШ доллари эвазига “иш”ни битириши мумкинлигига шаъма қилади.
 
У.К.нинг таклифи Э.С.га ҳам ёқиб тушиб, дарҳол рози бўлади ва унга 400 АҚШ доллари беради. Бироқ келишувдан ҳар қанча вақт ўтса ҳамки, ҳужжатлар ҳал бўлмайди. Ниҳоят ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилади.
 
У.К. ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб, фирибгарлик қилганини, олган 400 АҚШ долларини ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганини тан олди.
 
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тўпланган хужжатлар мазмунан кўриб чиқишлик учун суд идораларига юборилган.
Бобур Жалолов

Теглар:Тошкент вилояти ИИБ Бўстонлиқ фирибгарлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар