“Манчестер Сити” жамоасидан голларни Бернарду Сильва, Давид Сильва ва Лерой Санелар киритди.
Англия лига кубоги финалида кузатилгандек “Сити” футболчилари ишонч билан рақибларини енгди.
“Манчестер Сити” жамоасидан голларни Бернарду Сильва, Давид Сильва ва Лерой Санелар уришди.
Ушбу ўйин Пеп Гвардиоланинг жамоа мураббийи сифатидаги 100-ўйин эди. Барча голлар ўйиннинг 33-дақиқасигача киритилиб бўлди.
“Арсенал” эса 53-дақиқада пенальти тепиш имкониятидан унумли фойдалана олмади.
Эслатиб ўтамиз, бу икки клуб “Уэмбли” стадионида Англия лига кубоги финалида учрашишган ва унда ҳам манчестерликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Англия чемпионати 28-тур.
“Арсенал” – “Манчестер Сити” 0:3.
Голлар: Бернарду Силва (15), Сильва (28), Сане (33).
“Арсенал”: Чех, Бельерин, Мустафи, Косьельни, Колашинац, Рэмзи, Жака, Мхитарян, Ўзил, Уэлбек, Обамеянг.
“Манчестер Сити”: Эдерсон, Уокер (Зинченко, 72), Компани, Отаменди, Данило, де Брюйне, Гюндоган, Сильва (Габриэл Жезус, 87), Бернарду Силва, Агуэро (Туре, 82), Сане.
Огоҳлантиришлар: Отаменди (19), Колашинац (32).