...
МЕНЮ
ONLINE TV

“РОССИЯ 1” канали учун Ўзбекистон ҳақида сериал ишланмоқда


17:31, 12.10.2015 Жамият
 2 558

Ушбу сериал “Россия 1” телеканали ва Россия продюсерлик марказларидан бирининг ғояси асосида юзага келган бўлиб, унда режиссёр Рустам Саъдуллаевнинг ўзи ҳам роль ижро этиши мумкин.

   Россиянинг “Россия 1” телеканалида тез кунда Ўзбекистон ҳақида ҳикоя қилувчи 25 қисмдан иборат “Шарқ афсоналари” сериали намойиш этилади. Бу ҳақида сериал режиссёри Рустам Саьдуллаев “Спутник” нашри орқали маълум қилди.

   Ҳозирча сериалнинг сценарийси ёзиб тугатилди, холос. Унинг тасвирга олиш ишлари эса Бухоронинг қадимий обидаларида бўлиб ўтиши режалаштириляпти. Актёр ва режиссёр Рустам Саьдуллаевнинг таъкидлашича, бу сериал орқали Ўзбекистон ва ундаги одамларнинг турмуш тарзи, меҳмондўстлиги, табиати ҳамда урф-одатлари тасвиланади.

   Ушбу сериал “Россия 1” телеканали ва Россия продюсерлик марказларидан бирининг ғояси асосида юзага келган бўлиб, унда режиссёр Рустам Саъдуллаевнинг ўзи ҳам роль ижро этиши мумкин.
Исмигул Юсупова

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар