...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиядаги портлаш қурбонлари сони дақиқа сайин ортмоқда


18:29, 10.10.2015 Олам
 3 333

Анқара темирйўл вокзалида портлаш юз берди.

   Анқара темирйўл вокзалида юз берган портлаш натижасида ҳалок бўлганлар сони 86 нафарга етди. Бу ҳақда Туркия соғлиқни сақлаш вазири Мехмет Муаззинўғга таяниб Reuters агентлиги хабар берган.

   Маълумотга кўра, 186 нафар ярадордан 28 таси оғир аҳволда.

   "Воқеа жойида қурбон бўлганлар сони 62 тани, ўта оғир даражадаги ярадорлар сони 24 нафарни ташкил этади. Ушбу террорчилик ҳодисаси Туркиянинг янги тарихидан энг кўлами кенг портлаш сифатида жой олади", дея вазирнинг сўзларидан иқтибос келтиради Anadolu нашри.

   Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь куни Анқарада Курдистон ишчилар партиясига нисбатан айрича муносабатлар кўрсатилаётганига норозилик сифатида "Тинчлик ва демократия учун" шиори остида ўтказилиши режалаштирилган намойиш чоғида номаълум террор гуруҳлари томонидан 2 марта қўпорувчилик ҳаракати содир этилган.
Мадина Нурманова

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!