Игорь Конашенков Суриядаги "Ислом давлати" террор гуруҳи жангариларининг қурол-яроғ манбалари тугагани ҳақида расмий баёнот берди.
Россия мудофаа вазирлиги вакили генерал-майор Игорь Конашенков Суриядаги "Ислом давлати" террор гуруҳи жангариларининг аксарияти қурол-яроғ манбалари тугагани туфайли ҳарбий ҳаракат ҳудудларини тарк этаётгани ҳақида расмий баёнот берди.
"Айни вақтда террорчиларда қурол, ўқдори ва ёнилғи билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Мамлакатда ҳарбий тайёргарликни қайта тиклаш мақсадида ҳарбий техника, транспорт ва ўқдори жамғариш ишлари олиб борилмоқда. Айтиб ўтишим керакки, бизнинг ҳаво-космик зарбаларимиз жангариларнинг ҳарбий қобилияти, тезкорлиги ва қарши ҳужум ҳаракатларининг пасайишига олиб келди. Дастлабки зарбаларимиз орқали террор гуруҳларининг жуда муҳим ва йирик моддий-техник объектларини портлатиб юборишга эришган эдик", дея Конашенковнинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.
Айни вақтгача рус авиацияси томонидан 64 та парвоз амалга оширилиб ИШИДнинг Ракка, Хама, Дамаск и Алеппо шаҳарларида жойлашган 55 та алоқа, жамоат пунктлари, қурол ва ёнилғи омборлари ҳамда жангарилар истиқомат қилаётган қароргоҳлари вайрон этилди.

Мадина Нурманова