ДТМ томонидан 2015-2016 йилда аттестациядан ўтиши лозим бўлган олий таълим муассасалари рўйхати эълон қилинди.
Мазкур рўйхатдан аккредитация муддати тугаган 18 та ОТМ ўрин олган.
Биринчи навбатда шу йилнинг сўнггига қадар Тошкент автомобиль йўллари институти, Қарши муҳандислик-иқтисод институти ва Тошкент кимё-технологиялар институти аттестатциядан ўтиши белгиланди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, текширув натижалари салбий бўлган ҳолатда, исталган олий ўқув юрти давлат аккредитациясидан маҳрум бўлиши мумкин. Ушбу муддат даврида ОТМларнинг давлат стандартларига мувофиқ кадрларни етиштиришга қай даражада тайёрлиги алоҳида текширилади.