Кейинги йилдан бошлаб SPARK, CAPTIVA ва MALIBU автомобиллари ўрнига уларнинг мукаммаллаштирилган муқобилллари ишлаб чиқарилиши мумкин.
Маълумотларга кўра, бир неча кун аввал GM Uzbekistan компанияси делегацияси компаниянинг Сан- Франциско штатида жойлашган бош офисига бориб қайтишди. У ерда кейинги йилдан юртимизда ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган автомобилларнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Бу хақда компания расмий сайтида маълум қилинган. Янги турдаги автоуловлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Кейинги йилдан бошлаб SPARK, CAPTIVA ва MALIBU автомобиллари ўрнига уларнинг мукаммаллаштирилган муқобилллари ишлаб чиқарилиши мумкин.
Масалан, Асака автозаводида SPARK ўрнига юкхона ҳамда салони уникига нисбатан анча кенг бўлган SONIC автомобили ишлаб чиқарилади. Шунингдек, компания сайтидаги маълумотларга кўра, CAPTIVA ўрнини TRACKER, MALIBU ўрнини эса IMPALA автомобиллари эгаллаши мумкин.
Севара Нишонова