...
МЕНЮ
ONLINE TV

Покистонда 13 киши ҳалок бўлди


14:29, 13.10.2015 Олам
 1 894

Қутқарув хизмати ходимлари ва маҳаллий аҳоли тупроқ остидан 13 жасадни чиқариб олди. Ҳалок бўлганларнинг етти нафари болалар, уч нафари аёллардир.

   Покистон жанубидаги Карачи шаҳрида 13 октябрь куни, тупроқ ўпирилиши оқибатида 13 киши ҳаётдан кўз юмди. Воқеа маҳаллий вақт билан 02:00 да содир бўлган. Тупроқ уюми шаҳарнинг шимолий қисмидаги учта чодирни босиб қолган.

   Қутқарув хизмати ходимлари ва маҳаллий аҳоли тупроқ остидан 13 жасадни чиқариб олди. Ҳалок бўлганларнинг етти нафари болалар, уч нафари аёллардир.

   Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, ҳалок бўлганларнинг барчаси бир оила аъзолари бўлиб, табиий офат рўй берган жойга уч кун аввал кўчиб келишган.

   Ҳозирда қутқарувчилар қидирув ишларини давом эттирмоқда.
Исмигул Юсупова

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!