Жибриль Сиссе полицияси томонидан қолга олинди
Француз полицияси футбол бўйича мамлакат терма жамоасининг собиқ вакили Жибриль Сиссени терма жамоадаги ҳамкасби Матье Вальбуэнага қилган таҳдидидан сўнг қўлга олди.
Сисседан ташқари исми ошкор қилинмаётган яна 3 шахс қамоқда сақланмоқда. Таъкидланишича, улар Вальбуенага аҳлоққа тўғри келмайдиган видеосини оммага намойиш этиш билан таҳдид қилишган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълумотларига кўра, 2006-2009 йиллар мобайнида "Марсель" футбол клубида Вальбуена билан бирга тўп сурган Жибриль Сиссе яқин орада озодликка чиқарилиши мумкин. Унинг воқеага алоқадор эканлиги гумон остида.
Эслатиб ўтамиз, Матье Вальбуена 2014 йилги мавсумдан кейин Москванинг "Динамо" клубидан Франциянинг "Лион" клубига кўчиб ўтган эди.

Мадина Нурманова