Ҳисобда олдинга чиқиб олган римликлар якунда имкониятни бой бериб қўйишди.
Украинада кечган учрашувда майдон эгалари “Шахтёр” италиялик меҳмонлар устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, дастлабки ўйинда ўзига бўлган ишончни анча орттириб олди.
Дастлаб, меҳмонлар ҳисобни очишганди аммо ўйин якунига қадар донецликлар иккита гол уриб, чинакам иродали муваффақият қозонишди.
Гарчи ушбу ўйинда ғолиб аниқланган бўлсада, кейинги босқичга қайси жамоанинг чиқиши савол остида қолди.
Чунки, “Рома” футболчилари Римда кимсан “Челси” дарвозасига жавобсиз учта гол уришганди.
ЕЧЛ, 1/8 финал.
“Шахтёр” – “Рома” 2:1.
Голлар: Феррейра (52), Фред (71) – Ундер (41).
“Шахтёр”: Пятов, Кривцов (Ордец, 45), Исмаили, Бутко, Ракицкий, Степаненко, Фред, Тайсон, Марлос, Бернард (Коваленко, 90), Феррейра.
“Рома”: Алиссон, Фасио, Манолас, Коларов, Флоренци (Бруно Перес, 72), де Росси, Стротман, Наингголан (Дефрель, 83), Ундер (Жерсон, 71), Перотти, Жеко.
Огоҳлантиришлар: Феррейра (80), Перотти (90), Тайсон (90).