...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Рома”дан аламзадалар “Лацио” клубининг автобусига ҳужум қилишди


16:56, 04.04.2016 Спорт
 3 330

31-турдан ўрин олган “Лацио” ва “Рома” ўртасидаги баҳс 1:4 ҳисоби билан якунланди.

3 апрель куни Италия чемпионатининг 31-туридан ўрин олган “Лацио” ва “Рома” ўртасида кечган баҳс 1:4 ҳисобида якунланди. Мағлубият аламига чидай олмаган “Лацио” клуби ишқибозлари жамоа автобусига ҳужум қилдилар.  Бу ҳақда “La Gazetta dello Sport” хабар берди.
 
Хабарга кўра,  “оқ-ҳаворанглар”нинг,  тахминан 400  нафар ишқибози футболчилар ва мураббийларни клуб базасида кутиб ўтирган.  Жамоа автобуси келгач, ишқибозлар қўлига тушган нарсани автобусга улоқтирдилар. Тартибсизликни бартараф этиш мақсадида полиция кўзни ёшлантирувчи газ ишлатишга мажбур бўлди ва 15 кишини ҳибсга олди.
 
“Лацио”нинг йирик мағлубиятидан сўнг, бош мураббий Стефано Пиоли лавозимидан озод этилди. Айни дамда клуб турнир жадвалининг саккизинчи поғонасида бормоқда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Лацио Рома Италия чемпионати Стефано Пиоли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!