...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Реал” юлдузи одам ўғирлашда айбланмоқда


12:25, 19.10.2018 Спорт
 4 496

Ушбу ҳодиса Париж шаҳридаги барлардан бирида содир бўлган.

“Реал” ҳужумчиси Карим Бензема жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
 
Жорий йилнинг 8 октябрь куни франциялик футболчининг собиқ агенти Лео Соуза судга шикоят киритиб, Карим Бенземани ўғирликда айблади.
 
Гап шундаки, Франция чемпионатининг 9-тури доирасида 7 октябрь куни бўлиб ўтган ПСЖ – “Лион” (5:0) ўйинидан кейин одам ўғирлашга уриниш юз берган. Ўғирликни эса Бенземага яқин бўлган кишилар амалга оширган, деб тахмин қилинмоқда.
 
Агент берган хабарга кўра, мазкур ҳодиса Париж шаҳридаги барлардан бирида содир бўлган.
 
Футболчининг адвокати Силвайн Кормер бўлса, ушбу айбловни рад этяпти. Унинг фикрича, агент ва футболчи ўртасидаги молиявий масалада келишмовчилик туфайли шундай муаммо юзага келган бўлиши мумкин.
 
Эслатиб ўтамиз, бир неча йил аввал Бензема Франция терма жамоаси футболчиси Матьё Вальбуэнадан фирибгарлик орқали пул ундиришга уринганликда айбланган. Кейинчалик Карим Кассация суди орқали бу ишда ютиб чиққанди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Реал Карим Бензема 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!