Трансфер қиймати 50-60 миллион евро атрофида бўлиши кутилмоқда.
Маълумотларга кўра, футболчи июнгача кутиш ниятида эмас. У январь ойидаёқ ўзини “Ювентус”га қўйиб юборишларини сўраб, “Реал” раҳбариятига мурожаат қилган. Таъкидланишича, у мавсум бошидан буён клуб расмийларига бир неча маротаба мазкур масалада илтимос билан чиққан.
Марселонинг бундай қарорга келишида ҳужумчи Криштиану Роналдунинг “Юве”га кўчиб ўтгани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Қайд этиш керакки, ҳимоячи ҳозирги инқироз даврида клубни тарк этишни истаётгани “Реал” президенти Флорентино Пересга ёқмаяпти. Аммо тажрибали функционер Марселони ушлаб қолиш қийинлигини ҳам тушуниб турибди.
Таъкидлаш жоизки, “Реал” Марселога 50-60 миллион евро атрофида трансфер қиймати белгилаган.