...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Qalampir.uz”нинг кузатувчилари сони 1 миллиондан ошди


14:31, 04.03.2016 Технология
 4 075

Бу рақамлар рейтинглардан юқори ўрин эгаллашнинг сунъий усули эмас, балки интернет фойдаланувчиларининг билдирган ишончи натижасидир.

“Qalampir” лойиҳаси ўз ишини бошлаганига ўтган ой роппа-роса бир йил тўлди. Мазкур лойиҳанинг илк босқичи сифатида 2015 йилнинг 11 ноябридан бошлаб “Qalampir.uz” сайти эътиборингизга тақдим этилган эди. Веб-сайт ОАВ сифатида 2016 йилнинг 12 февраль куни Ўзбекистон матбуот ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан рўйхатга олинган. “Qalampir” лойиҳаси давомида эса “Qalampir On-line TV”ни ишга тушириш ва кўрсатув тайёрлаш кўзда тутилган.

Биргина февраль ойининг ўзида  “Qalampir.uz” сайтига 200.000 дан зиёд фойдаланувчи ташриф буюрди. Бир ой давомида бизни доимий кузатиб борганлар сони 1.000.000 дан ошди. Бу рақамлар рейтинглардан юқори ўрин эгаллашнинг сунъий усули эмас, балки интернет фойдаланувчиларининг билдирган ишончи натижасидир.

Сайтимизни мунтазам кузатиб борадиган фойдаланувчиларнинг хабарлари бор: сайт орқали ўқувчилар ўртасида турли сўровномалар ўтказиб борамиз. “Сиз қайси ичимликни истеъмол қиласиз?” саволи билан мурожаат қилинган сўровномада жами 10.000 дан ортиқ уникал IP манзилиги эга кузатувчи қатнашган. 1-28 февраль кунлари ўтказилган сўровнома натижаларига кўра қуйидагилар аниқланди.

Сиз қайси ичимликни истеъмол қиласиз?

Pepsi – 26%
Coca-cola – 50%
Ҳеч қайси – 24%
 
2015 йилнинг 1 декабридан 2016 йилнинг 28 февралига қадар  “Qalampir.uz” сайтини баҳоланг” сўровномасида 50.000 дан зиёд уникал IP  манзилига эга кузатувчи қатнашди. Сўровноманинг якуний натижалари эса қуйидагича:

Жуда ёқди – 48%
Ёқди – 19%
Бўлади – 20%
Ёқмади – 13%

Фурсатдан фойдаланиб бизни доимий равишда кузатиб келаётган ва сўровномаларимизда иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазаларини сайтимизга йўллаётган ўқувчиларимизга миннатдорчилик билдирамиз. Иш бор жойда камчилик бўлади, деганларидек юзага келаётган айрим камчиликларни сизнинг эътиборингиз ва ёрдамингиз билан бартараф этамиз.

Агар сизни қизиқтираётган долзарб мавзуалар ва масалаларда сўровномалар ўтказишимизни истасангиз ёки мақолалар тайёрлашда таклиф-мулоҳаларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, уларни изоҳларда қолдиришингиз мумкин. Ёки Telegram орқали +998974423320 рақмамига info@qalampir.uz электрон почта манзилимизга мурожаат қилинг. 

Теглар:Қалампир Qalampir 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!