...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп сайловолди учрашувларда Путинни мақтади


13:46, 04.03.2016 Олам
 3 705

Трампнинг фикрича, халқаро муаммоларни ҳал этиш учун АҚШ Россия билан ҳамкорлик қилиши керак.

АҚШ президентлигига ўз номзодлигини қўйган Дональд Трамп Америка Россия билан ҳамкорлик қилиши зарурлиги ҳақида айтиб ўтди. Республикачилар номзоди Трамп бу ҳамкорлик халқаро муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда РЕН ТВ хабар берди.

Трампнинг фикрича, АҚШ учун Россия билан қарама-қаршиликдан ва миллионлаб харажатлардан кўра ҳамкорлик фойдалироқ.

“Агар биз Россия ва бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилсак, миллионлаб долларни бекорга сарфламаймиз. Агар биз қолган дунё мамлакатлари билан бирга бўлсак ва Россия бизга ДАИШга қарши курашда ҳамда бошқа жабҳаларда ҳам ёрдам берса, яхши иш бўлмайдими?”, – дея сайловолди мунозараларда аҳолига мурожаат қилди.

Трампнинг сайловдаги рақибларидан бири Владимир Путин ҳақида айтган илиқ сўзларини қоралагандан сўнг, у ўз фикрларига изоҳ берди.

“Путин мен ҳақимда яхши фикрлар билдирди. Мен ҳам ижобий фикрдаман”, – дейди Трамп.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Дональд Трапм Владимир Путин Россия АҚШ Сайлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!