...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Qalampir.uz” узр сўрайди


12:03, 04.08.2016 Жамият
 5 699

Айни дамда йўл қўйилган хато ва камчиликлар тўлиқ бартараф этилди.

“Qalampir.uz” ўз иш фаолиятини бошлагандан буён бир-биридан қизиқ мақолалари, долзарб мавзулардаги таҳлилий материаллари ва интервьюлари билан ўқувчиларнинг кўнглига йўл топиш, уларни Ўзбекистон ва халқаро ҳаётда бўлаётган энг муҳим воқеалардан хабардор қилишга ҳаракат қилиб келмоқда. Сайт мамлакатимизда олиб борилаётган кучли демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги кенг ислоҳотларнинг яна бир инъикосидир.
 
“Qalampir.uz” сайти бугун ўзбекистонлик кузатувчиларидан ташқари, минглаб хорижлик ўқувчиларига ҳам эга сайтлардан бири сифатида эътироф этилмоқда. Айни дамда дунёнинг турли бурчакларида истиқомат қилаётган, таҳсил олаётган ўзбекистонлик ҳамюртларимиз “Qalampir.uz” сайти орқали Ўзбекистон ва дунёда рўй бераётган воқеалардан ўзбек тилида бохабар бўлиш имкониятига эгалар. Бироқ айрим техник носозликлар сабаб август ойининг бошидан буён “Qalampir.uz” сайтига хорижлик ўқувчиларнинг кириши қийинлашди. Кўплар сайтга кириб бўлмаётганини айтишди. Бу орада кузатувчиларимиз сони кескин тушиб кетди. Айни дамда йўл қўйилган хато ва камчиликлар тўлиқ бартараф этилди. Энди хориждаги интернет фойдаланувчилари ҳам ҳеч қандай техник муаммоларсиз “Qalampir.uz” сайтига ташриф буюришлари мумкин.
 
Сайтимиз фойдаланувчиларнинг сони кун сайин кўпайиб бораётгани, ўқувчиларнинг қизиқишлари ортиб, турли мавзуларда ўз мурожаатларини юбораётганлари сайт ходимларини янада кўпроқ изланишга, муштарийларга қизиқ бўлган мавзуларда қалам тебратишга ундайди. Сўнгги статистик маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, июль ойининг ўзида сайтимиздан 305 минг киши фойдаланган. Мақолаларнинг ўқилиши билан боғлиқ умумий кўрсаткичлар 2 119 428тани ташкил этмоқда. Ўқувчиларимиз сони ҳар ой 15-20 фоизга ортиб бориши эса “Qalampir.uz” сайтининг кун сайин оммалашиб бораётгани ва нафақат Ўзбекистон, балки халқаро ОАВлар қаторидан ҳам ўз ўрнини топиб бораётганидан далолат.

Истиқлол сабаб мамлакатимизда ОАВлар фаолиятига кенг йўл очилди. Бугун оммавий ахборот воситалари ўз тингловчиси, томошабини ва ўқувчисига нафақат маънавий-эстетик завқ берувчи маскан, балки фуқароларнинг жамият ҳаётида рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга муносабатини уйғотувчи, дахлдорлик ҳиссини оширувчи майдон вазифасини ҳам ўтамоқда.  Бир сўз билан айтганда, ОАВлар жамиятнинг ҳал қилувчи кучига айланди.
 
Биз биланлигингиздан мамнунмиз! 

Теглар:Qalampir.uz 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар