...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Пахтакор” Ўзбекистон ва Осиё жамоалари орзу қиладиган рекордни ўрнатди


17:50, 05.12.2017 Спорт
 5 690

“Шерлар” ОЧЛ турнирида қатнашиш бўйича рекордчилардан бирига айланишади.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақасининг 2018 йилги мавсумида Ўзбекистоннинг 3 та жамоаси иштирок этади.
 
Жумладан, Олий Лига чемпиони “Локомотив” гуруҳ босқичида тўғридан – тўғри иштирок этса, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган “Насаф” ва “Пахтакор” жамоалари саралаш баҳсларида иштирок этиб, гуруҳ босқичига чиқишга ҳаракат қилиб кўришади.
 
Эътиборлиси, ОЧЛнинг янги мавсумидаги иштироки билан “Пахтакор” турнирда қатнашиш бўйича рекордчилардан бирига айланади.
 
Яъни “Пахтакор” ва “Ал-Ҳилол” жамоалари мусобақада 14-мартадан иштирок этади. “Ал-Айн” ва “Ал-Садд” бу борада биттадан паст кўрсаткич соҳиби саналади.
 
Улар турнирда 13-бор қатнашиш имкониятини қўлга киритишган. “Чонбук Моторс” ва “Сепахон” ОЧЛда 11 мартадан қатнашган.
 
Чемпионлар лигасида “Пахтакор” жами 87 учрашувда майдонга тушган ва Осиёда 4-натижа соҳиби ҳисобланади.
 
Улардан 39 тасида ғалаба қозонган ва 133 очко тўплаган. Ҳар икки кўрсаткич Осиёда 5-энг яхши натижа саналади.
 
“Пахтакор” рақиблари дарвозасига 123 тўп киритиб, 114 та гол ўтказиб юборган.
 
“Пахтакор” 2003 ва 2004 йилларда Чемпионлар лигаси ярим финалида иштирок этган.
 
“Пахтакор” 2018 йилги мусобақани 30 январь куни сафарда плей-офф босқичида “Ал-Гарафа”га қарши ўйин билан бошлайди.
 
Қаршининг “Насаф” клуби эса худди шу куни ўз майдонида Иорданиянинг “Ал-Файсали” клубига қарши майдонга тушади.
 
Таъкидлаб ўтиш жоизки, “Пахтакор”нинг ушбу натижасини Ўзбекистоннинг бошқа жамоалари ҳали такрорлашларига кўп вақт сарфлашади.
 
Шунда ҳам агар “Пахтакор” ОЧЛда умуман иштирок этмаса уларга “Локомотив”, “Бунёдкор” ва “Насаф” жамоалари етиб олишлари мумкин.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Пахтакор Бунёдкор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!